Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Хушхабар - “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассиси “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

// 12 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (15.07 MB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Нигора Мамедова “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан “Мўтабар аёл” кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлди. 

Анча йиллардан буён турли соҳаларда фаолият юритаётган ва мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшиб келаётган оқила, доно, жамоат ишларида фаол, қолаверса ўз касбининг моҳир устаси бўлган аёллар ушбу мукофот билан тақдирланишди. 

Аҳамиятлиси, шундай юксак эътироф этилган аёллар орасида “Ўзкимёсаноат” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Нигора Мамедова ҳам бор. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Нигора Мамедовани ушбу мукофот билан қутлайди ва келгусидаги ишларига улкан зафарлар, оилавий фаровонлик тилайди.