Матн ўлчами:
A
A
A
Масштаб ўлчами:

Оддий кщриниш

Деҳқонободда катта футбол мусобақаси ўтказилди

// 25 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (384.87 KB)

Бугун, Деҳқонобод туманида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Туман ҳокимлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ  ташаббуси билан Деҳқонобод тумани секторлар тизимидаги маҳаллалар ёшлари ҳамда завод ходимлари ўртасида футбол бўйича “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Футбол мусобақасида 16 та жамоа ўзаро беллашди ҳамда ўйин натижаларига кўра:

1-ўрин- “Чучуқудуқ” маҳалласи жамоаси;
2-ўрин- “Деҳқонобод калий заводи” АЖ жамоаси;
3-ўрин- “Тоғайтемир” маҳалласи жамоаси эгаллади.

Барча ғолиб жамоаларни соврин билан табриклаймиз. Ғолиблар диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати