"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Жамансай” карьери кўздан кечирилди

// 24 noyabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zhamansay-kareri-kuzdan-kechirildi

Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори Жаҳонгир Мустафаев масъуллар билан биргаликда корхонадан 250 км узоқликдаги “Жамансай” карерида бўлди. 

Учрашувда ичлаб чиқариш жараёнлари, автомашиналар ва техникалар ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек ишчи-ходимлар яшаш жойлари, овқатланиш ўринлари, тиббиёт хоналари ҳолати ўрганилди.Янада қулайлик яратиш мақсадида корхона ва касаба уюшмаси томонидан ишчиларга маиший техникалар тўплами топширилди. 

Ходимларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Матбуот хизмати