"Ўзкимёсаноат" АЖ

Жаҳон кимё саноати хабарлари: ҳаводан аммиак

// 25 noyabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zhahon-kimyo-sanoati-habarlari-havodan-ammiak

Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади. 

Инновацион ускуна Даниянинг аммиак олишнинг муқобил жараёнларни ишлаб чиқувчи НитроВолт стартапи томонидан яратилган.

Патентланган технология литийдан фойдаланган ҳолда ушбу бирикмани синтез қилиш жараёнига асосланган. Ишлаб чиқариш учун фақат ҳаво, сув ва электр энергияси талаб қилинади. Мобил ускуна кунига тахминан 5 кг аммиак ишлаб чиқариш имконини беради. Олинган маҳсулот ўғит сифатида ишлатилади ва ускуналар томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик иссиқхоналарни иситиш учун сарфланади.

Компания лойиҳани молиялаштириш учун 2,75 миллион евро жалб қилди. НитроВолт асосчиларининг таъкидлашича, агар фермерлар қайта тикланувчи энергия манбаларига эга бўлсалар, улар тайёр ўғитларни сотиб олиш учун тўлайдиган нарх билан таққосланадиган нархда аммиак олишлари мумкин. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати