"Ўзкимёсаноат" АЖ

Замонавий транспорт воситалари самарадорлик кафолати

// 28 yanvar 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zamonaviy-transport-vositalari-samaradorlik-kafolati

Маълумки, замонавий юк машиналари ёқилғи тежамкорлиги, экологик стандартларга мослиги ва техник хизмат кўрсатишда қулайлиги билан ажралиб туради. Бундай транспорт воситалари корхонадаги иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 

Жамият томонидан 10 тоннадан юк ташишга мўлжалланган икки дона машина харид қилинди. Бундай имконият нафақат хавфсизликни таъминлаш, балки иқтисодий барқарорликда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юк машиналари ҳайдовчилар учун қулайлик яратади, транспорт ҳаражатларини оптималлаштириш орқали маблағни тежашга ёрдам беради.