"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Заковат“ интеллектуал ўйини ташкил этилди

// 16 dekabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/zakovat-intellektual-uyini-tashkil-etildi

Ходимларнинг билим ва фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказиш, жамоавий ҳамкорликни ривожлантириш ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. 

Унда Жамият марказий аппарати ходимларидан тузилган 9 та жамоа иштирок этди. 

Қизғин ва муросасиз, баҳсларга бой ўтган беллашувда энг кучлилар сараланди. Ғолиб жамоаларга “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, Гимнастика барча учун шиори остида ўтказилган Гимнастрада ўйинларининг  Президент кубоги мусобақаларида “Ўзкимёсаноат” АЖ хотин-қизлари жамоаси ҳам ёрқин чиқишлари билан иштирок этиб, “Композициянинг ўзига хослиги” номинациясида 1-ўринни қўлга киритди. 

Жамоа аъзоларининг ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятни ривожлантиришдаги ҳаракатлари эътироф этилиб,  жамият томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.