"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ёшлар бандлиги — амалий ечимлар орқали

// 25 iyul 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yoshlar20260725

Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда «Ўзкимёсаноат» АЖ ишчи гуруҳи Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Пахтачи» маҳалласида яшовчи ишсиз ёшлар билан манзилли ишларни амалга оширмоқда. Учрашувлар давомида уларнинг қизиқишлари, касбий режалари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, ҳар бир ёш учун индивидуал ёндашув асосида амалий ечимлар ишлаб чиқилмоқда.

Ташаббуснинг асосий мақсади — ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, меҳнат бозорида муносиб ўрин топиши ва ўз танлаган фаолиятини мустақил йўлга қўйиши учун зарур кўмакни таъминлашдан иборат.

Давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мазкур ишлар доирасида яна бир муҳим қадам ташланди. «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан 5 нафар ёшга улар танлаган касб ва фаолият йўналишларига мос меҳнат воситалари ҳамда зарур асбоб-ускуналар беғараз тақдим этилди.

Бу каби манзилли қўллаб-қувватлаш чоралари ёшларнинг меҳнат фаолиятини бошлаши, ўзини ўзи банд қилиши ва иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.