"Ўзкимёсаноат" АЖ

“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

// 07 may 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yoshlar-yetakchilari-bilan-uchrashuv

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ёшлар етакчилари билан учрашди. Унда жамият тизимидаги корхоналар раҳбарлари ҳам онлайн тарзда иштирок этишди. Кун тартибидаги  асосий масала ёшлар етакчилари фаолиятини янада самарали ташкил этиш, ривожлантириш ва жамият тизимида фаолият юритаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишдан иборат бўлди.  Учрашув давомида Ёшлар илмий-техник кенгаши ҳар чоракда бир маротаба ўтказилиши белгиланди, қолаверса, июнь ойи, яъни “Ёшлар ойлиги” доирасида Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат ёшлари форуми”ни ташкиллаштириш иш-режага киритилди.

Бошқарув раиси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилаёткан кўчатларни парвариш қилиш учун ёшлар етакчилари масъулиятни ўз қўлларига олишлари яхши натижа бериши борасидаги таклиф илгари сурилди. Шу билан бирга, учрашувда фаол ёшларнинг соҳани ривожлантириш, ёш кадрларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, спорт тадбирларини мунтазам ташкил этиш, ўз йўналишида намунали фаолият юритаётган ва ютуқларга эришаётган ёшларни муносиб рағбатлантириш борасидаги ва бошқа муҳим таклифлари тингланди ва бу борадаги таклифлар жамият бошқаруви раиси томонидан қўллаб-қувватланди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати