"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ёш мутахассислар ПР ва оммавий нутқ кўникмаларини оширди

// 09 iyun 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yosh-mutahassislar-pr-va-ommaviy-nutq-kunikmalarini-oshirdi

Бўстонлиқ туманидаги “Махам-Чирчиқ” АЖ оромгоҳида бўлиб ўтаётган Кимё саноати ёш мутахассислари форуми доирасида Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ҳамкорлигида “ПР технологиялари” мавзусига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг замонавий ёндашувлари, таъсирчан тақдимот яратиш усуллари, тингловчилар билан самарали мулоқот олиб бориш тамойиллари ҳамда оммавий нутқ маданиятининг муҳим жиҳатлари юзасидан тавсиялар бердилар.

Машғулот интерактив форматда ўтказилиб, унда қатнашчилар экспертлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Савол-жавоблар жараёнида форум иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалаларга жавоб олиб, тажриба ва фикр алмашдилар.

Ушбу семинар ёш мутахассисларнинг мулоқот маданиятини юксалтириш, омма олдида ишонч билан сўзлаш ҳамда янги ташаббус ва ғояларни самарали тарғиб этиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.