"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида амалий тактик машғулотлар ўтказилди

// 17 noyabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yongin-havfsizligi-oyligi-doirasida-amaliy-taktik-mashgulotl

Бугун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК аммиак сақлаш омборхонасида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида  ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда корхона ишчилари, 27-ЙҚҚ 2 та экипаж шахсий таркиби қатнашди. Бундан ташқари  ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ҳамда бу борада корхона ишчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида кўргазмали учрашув ташкил этилди.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК Матбуот хизмати