"Ўзкимёсаноат" АЖ

Йилнинг энг фаол ёш кимёгари аниқланди

// 21 noyabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/yilning-eng-faol-yosh-kimyogari-aniqlandi

Маълумки, кимё тармоғида фаолият юритаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли мутахассисларнинг касбий ва билим даражасини аниқлаш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, инновацион ғоя, лойиҳа, ва технологияларини ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танлови ўтказиб борилади. 

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорликда “Аммофос-Максам” АЖда “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. 

Унда “Ўзкимёсаноат” тизим корхоналари, ҳамда Тошкент кимё-технология университетида бўлиб ўтган мазкур танловнинг илк босқичларида ғолибликни қўлга киритган 8 нафар ёш, фаол мутахассислар ўз инновацион ғоялари ва лойиҳалари билан иштирок этдилар. 

Танловда ёш мутахассислар илмий изланишлари, юртимиз кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган инновацион ғоя ва таклифлари, янги ишланма ва кашфиётлари билан ўз касбий маҳоратларини намоён этишди.  

Муросасиз ўтган беллашувнинг натижалари қуйидагича бўлди:

1-ўрин - Аҳрор Бозоров - “Биринчи резинотехника заводи”- МЧЖ ХК ходими

2-ўрин- Шодияхон Азимова -Тошкент кимё-технология институти доценти

3-ўрин- Жонибек Акбаров  “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходими 

Ғолиб ва иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, махсус статуетка, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати