"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Ўзкимёсаноат стипендияси" учун ҳужжатлар қабули бошланди

// 18 sentabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-stipendiyasi-uchun-huzhzhatlar-qabuli-boshlandi

Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат стипендияси” таъсис этилганлигидан хабарингиз бор. Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари мазкур стипендия соҳиби бўлишлари мумкин. 

“Ўзкимёсаноат стипендияси”ни қўлга киритиш учун номзодлар ўз ҳужжатларини жорий йилнинг 24-сентябрига қадар қуйидаги ҳавола орқали тақдим этишлари талаб этилади: 

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdd4yt3Jm8f7itN_3YvcVapoLOeemA_Ch3udIakHjgXO2Cy0A/viewform

Қуйидаги йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун стипендия белгиланади:
•  Кимёвий технология  -18.03.01;
•  Техносфера хавфсизлиги - 20.03.01;
•  Материалшунослик ва материаллар технологияси - 29.03.04;
•  Материалларга бадиий ишлов бериш технологияси - 29.03.04;
•  Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) - 5311000;
•  Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) - 5320400;
•  Нефт-газкимё саноати технологияси - 5321300;
•  Газни чуқур қайта ишлаш технологияси - 5322200;
•  Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 5630100;
•  Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) - 5А320401;
•  Катализаторлар ва абсорбентлар технологияси -5А320402;
•  Юқори молекулали бирикмалар кимёвий технологияси (турлари бўйича) 5А320405;
•  Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар - 5А321401;
•  Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 5А630101.
Юқори босқич талабалари учун таълим фаолиятида юқори кўрсаткичлар (охириги 2 (икки) семестер давомида, 1-босқич талабалари учун (охириги 1 (бир) семестер рейтинг кўрсаткичи “аъло” (85 баллдан юқори натижа) бўлиши талаб этилади.
Қуйидаги ҳужжатлар баҳолаш жараёнида қўшимча балл олишга асос бўлади:
•  Тадқиқот ва (ёки) инновацияларда юқори кўрсаткичлар (республика, вилоят ҳамда халқаро олимпиядалар  ва талабалар конференсияларида илмий мақолалари, совринларининг мавжудлиги).
•  Чет тилини билишини тасдиқловчи IELTS (6,5 баллдан паст бўлмаслиги лозим) ёки бошқа шу турдаги сертификатга эга эканлиги.

Танловда иштирок этиш учун талаба ушбу ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
Мажбурий ҳужжатлар:
•  фуқаролик паспорти ёки ИД нусхаси;
•  2 дона (3х4 ҳажмдаги ) расм;
•  Рейтинг дафтарчадан кўчирма (ректор ёки ректор ўринбосари томонидан “аслига тўғри” белги билан муҳр босилган нусха);
•  ректор номидан талаба тўғрисида тавсифнома;
•  талаба томонидан келажак 5 йиллик режаси тўғрисида ёзилган иншо.
Қўшимча ҳужжатлар:
•  талабанинг бошқа ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (махсус курсларни тамомлаганлиги, ИЕЛТС ва бошқа дипломлар);
•  тадқиқот ва (ёки) инновацион фаолиятидаги юқори кўрсаткичларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
•  Ўқишни тамомлагандан сўнг 3 ой ичида стипендия совриндорлари “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг кадрлар захирасига киритилиши “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибига кирадиган ҳар қандай корхонага ишга жойлаш устуворлигига эга бўлиши билан танишганлигини тасдиқлаган ҳолда талабанинг розилиги тўғрисида ёзма ариза