"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖда ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган идоравий чора-тадбирлар дастури юзасидан мулоқот бўлиб ўтди

// 07 fevral 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azhda-yosh-hodimlarni-qullab-quvvatlashga-qara

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда бошқарув раиси раҳбарлигида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган идоравий чора-тадбирлар дастури юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда  тармоқ корхоналари масъуллари иштирок этишди. 

Тизим корхоналарида ҳозирги кунда 5227 нафар ёш ходим фаолият юритмоқда. Йиғилишда 2023-йилда ёшлар бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” учун чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ёш ходимларнинг малакасини ошириш, қизиқишларини қўллаб–қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи спорт мусобоқалари ва интеллектуал танловлар ўтказиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини мустаҳкамлаш, муносиб меҳнат шароитини яратиш каби масалаларига тўхталиб ўтилди. 

Шу билан бирга, масъулларга ёш мутахассисларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилиш юзасидан вазифалар берилди. Бунинг учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, тил бўйича мутахассисларни жалб қилиш борасида фикр алмашилди.  

Хорижий тилларни билган ишчи-ходимларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, "Ёш китобхон", "Ёш китобхон оила" республика танловларида корхона ёшларининг иштирокини таъминлаш зарурлиги ҳақида сўз борди.