"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат" АЖда “Маънавият марафони” бўлиб ўтди

// 20 noyabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azhda-manaviyat-marafoni-bulib-utdi

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрам тадбиридаги нутқида “Биз бир бўлсак- ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз!” ғоясини илгари сурган эди. Шу муносабат билан жойларда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва ватанпарварликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафон”ларини ўтказиб бориш кўзда тутилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖда бўлиб ўтган “Маънавият марафони”нининг илк куни 18-ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланди. Тадбирда Жамият Юридик бошқармаси етакчи юристконсулти Усмон Алиев шу йили “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида тадбир иштирокчиларига тақдимот қилиб батафсил маълумотлар берди. Жумладан, байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида транспорт салонларида фойдаланишга рухсат этилганлиги таъкидланди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова сўзга чиқиб, жамият ходимларини “Маънавият марафони” доирасида ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаолликка чақирди.