"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖда «Cargill» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

// 26 oktabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azhda-cargill-kompaniyasi-vakillari-bilan-uchr

«Ўзкимёсаноат» АЖда «Cargill» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Жамият бошқарув раисининг ўринбосарлари Акобир Тўхтаев, Акбар Курбанов ҳамда «Cаргилл» компаниясининг «Савдо ва тузилмавий молиялаштириш» йўналиши бўйича вице-президенти Иван Хлопов ҳамда масъуллар иштирок этишди. 

Унда экспорт-импорт операцияларини молиялаштириш, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисоботи батафсил таҳлил қилинди. 

Шунингдек, «Cаргилл» компанияси вакиллари томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖнинг стратегик лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли инвестициялар жалб қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, барқарор ривожланиш истиқболлари учун корпоратив кредит ресурслари ажратилишига қизиқиш билдирилди. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати