"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси Гимнастрада фестивалида фаол иштирок этди

// 13 may 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-zhamoasi-gimnastrada-festivalida-faol-isht


7-май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан “15 май – «Халқаро оила куни» ва «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини нишонлаш мақсадида, вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида «Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида Гимнастрада фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу фестивалда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ўтган йилдаги каби фаол иштирок этди. Бу борада, тизим корхонаси – «Максам-Чирчиқ» АЖнинг 10 нафар аёллари Жамият жамоаси сифатида муносиб қатнашди ва «Энг яхши мусиқа ҳисси учун» номинациясида ғолиб бўлди.

«Максам-Чирчиқ» АЖ Матбуот хизмати