"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

// 22 oktabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-yashil-makon-umummilliy-loyihasida-faol-is

Президентимиз томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда экологик вазиятни янада яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатишнинг самарали ечимига айланди. 

Мазкур лойиҳа доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш ҳамда экилган  дарахтларни парваришлаш, қуриб қолишини олдини олиш шунингдек, томчилаб суғориш тизимини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, тармоқ корхоналари томонидан 2024 йил баҳор ва куз мавсумларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 1,2 млн. туп, улардан 719 минг туп баҳор мавсумида ва 481 минг туп куз мавсумида экилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар баҳор (март-апрель) мавсумида тармоқ корхоналарида 167,5 гектар майдонга жами 854,5 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиб, шундан 5 гектардан ортиқ майдонда «яшил белбоғ»лар ташкил қилинди. 
Албатта, ҳар қандай кўчат эътибор ва парваришни талаб этади. Бу масала ҳам ижобий ҳал этилган бўлиб, экилган дарахтларни парваришлаш, касалликдан сақлаш, томчилаб суғориш тизимини йўлга қўйиш бўйича масъуллар белгиланган. Айни пайтда 18,3 гектар, яъни 27,7 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари томчилаб суғориш тизими орқали суғорилмоқда.

 «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан жорий йил куз мавсумида жами 23 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Мавсум бошланганидан шу кунга қадар эса ҳар бир ҳудуднинг иқлими, тупроқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда дарахт тури ва экиш жойлари белгиланган холда 3098 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. 

Мазкур хайрли лойиҳа доирасидаги ишлар фаол давом эттирилади.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати