"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари “Innoweek-2024“ халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этди

// 16 noyabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-va-tarmoq-korhonalari-innoweek-2024-halqar

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 апрелдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон Қарорига асосан ҳар йили анъанавий тарзда “Innoweek-2024“ халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказиб келинмоқда.

Айни кунларда пойхатимизда “Innoweek-2024" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 30 яқин давлатларидан жами 150 нафардан ортиқ вакиллар, хорижий ва маҳаллий экспертлар,  ташкилтлар ва корхоналар иштирок этишмоқда. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ  ва тармоқ корхоналари ўз инновацион маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. 

Хусусан, илгари хориждан импорт қилинган ванадийли катализатор, ишлатилган рух сорбентларидан олинган рух оксиди ҳамда Ўзкимёсаноат  Аж ва тармоқ корхоналари мутахассислари томонидан маҳаллийлаштирилган рух нитрати ва яна бир қанча инновацион маҳсулотлар намойиш қилинмоқда. 

Хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестиция жамғармалари, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлар иштирокида бўлиб ўтаётган мазкур тадбир мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш баробарида сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун муҳим платформа ҳамдир. 

Шу билан бирга «Innoweek-2024»  мутлақо янги инновацион ёндашув ва жараёнлар борасида ўзаро фикр алмашиш учун ҳам майдон вазифасини ўтамоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати