Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Германия Федератив Республикасининг Linde компанияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.
Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ва ўринбосарлари ҳамда Linde компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича бош вице-президенти Оливер Пфанн иштирок этди.
Учрашувда томонлар ўртасида Ҳаво тақсимлаш ускунасини қуриш лойиҳасининг кейинги босқичлари келишиб олинди ҳамда янги истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати