"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва инвесторларнинг Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ялпи мажлиси бўлиб ўтди

// 06 may 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-va-investorlarning-toshkent-halqaro-invest

Ўзбекистонда кимё саноатининг йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш учун қандай режа ва стратегиялар ишлаб чиқилмоқда? Соҳани хорижий инвесторлар учун янада жозибадорлигини ошириш мақсадида қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак?

Ялпи мажлисда ушбу саволларга батафсил жавоб олиш имкони яратилди. 

Тадбирда Линде (Германия) компаниясининг Европа-Шарқ минтақаси бўйича президенти - Маттиас Кранз, Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcал бош директори -Ракҳул Сингҳ, НехантЕCА компаниясининг МДҲ минтақаси бўйича раҳбари, бош маслаҳатчи Сергей Радченко, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг инвестициялар ва инновациялар бўйича ўринбосари Акбар Курбанов ҳамда “Навоиязот” АЖ бошқаруви раиси Фаррух Самадов иштирокчиларни қизиқтирган ушбу саволларга батафсил жавоб беришди. 

Кимё саноатининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, асосий ютуқлар ва кўрсаткичлар, истиқболли режалар ва инвестицион лойиҳаларнинг асосий параметрлари бўйича маълумотлар берилди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати