"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Фанлар Академияси Микробиология институти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

// 29 iyul 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-va-fanlar-akademiyasi-mikrobiologiya-insti

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бевосита учрашув  ўтказдилар. 

Учрашув давомида институтнинг илмий-тадқиқот ва лаборатория салоҳияти чуқур ўрганилди ҳамда унинг амалга ошираётган илмий фаолияти билан яқиндан танишилди.

 Учрашувнинг асосий мақсади – икки томонлама манфаатли ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича режаларни ишлаб чиқишдан иборат. “Ўзкимёсаноат” АЖнинг инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш соҳасидаги тажрибаси ҳамда Микробиология институтининг илмий салоҳияти ушбу ҳамкорликка қўшимча имкон беради.

 Томонлар келажакда биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар орқали саноат ва илмий соҳаларда самарали натижаларга эришишга келишиб олдилар. Бу ҳамкорлик нафақат икки муассасанинг ривожланишига, балки умумий миллий иқтисодиёт ва илмий салоҳиятни оширишга хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Фанлар Академияси Микробиология институти ўртасидаги бу ҳамкорлик, инновациялар ва илм-фанни амалий ишлаб чиқаришга интеграция қилиш борасида янги босқични очмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати