Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва “Air Products and chemicals” компаниясининг бош ижрочи директори Эдуардо Менезес иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, саноатда газлардан самарали фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, кимё тармоғида барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар нафақат ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, балки соҳада инновацион ечимларни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати