"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизими ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

// 13 iyun 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-tizimi-hodimlari-urtasida-yilning-eng-faol

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-148-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизими ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов ёш ходимларнинг касбий маҳорати, интеллектуал салоҳияти, ижодий ташаббускорлиги ва лидерлик қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик ҳамда миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, шунингдек, тизимдаги энг муносиб ва фидойи ёш мутахассисларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди.

Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг касбий билимлари, инновацион ғоялари, жамоатчилик фаоллиги ҳамда шахсий ривожланиш йўналишларидаги ютуқларини намойиш этдилар.