"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида атроф-муҳит муҳофазаси

// 28 aprel 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-tarmoq-korhonalarida-atrof-muhit-muhofazas

Бугунги жараёнлар кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда  экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз  технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш дастурларини жорий этишни ҳам тақозо этади.

Бу борада «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурида қатор вазифалар белгиланган. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, саноат корхоналарининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш мақсадларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чоралари кўриб борилмоқда.

Хусусан, 2025 йил январь-март ойларида жами 6,8 млрд сўмлик 19 та тадбирлар амалга оширилиши натижасида 5 025,3 тонна атмосферага ташланмалар камайишига, шу жумладан 721 тонна токсик ташламалар камайишига ва 77 минг м3 сув ташланмаларининг камайишига эришилди. Шунингдек амалий тадбирлар туфайли  240 минг м3 артезиан сув ва 1 060 минг м3 ичимлик сув иқтисод қилинди. 11 минг тонна чиқинди утилизация қилинди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш орқали хом ашёга айлантириш каби инновацион технологияларнинг жорий қилинаётгани ҳам чиқиндилар ҳажмини янада камайтириш имконини бермоқда.

Таъкидлаш керак, кимё саноати корхоналари бугунги глобаллашув ва иқлим ўзгаришлари шароитида атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати