"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ “Коррупсияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ИСО 37001:2016 сертификатини яна 1 йил муддатга узайтирди

// 04 dekabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-menezhment-t

Жорий йилнинг 27-28-ноябр кунлари ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ “CERT International” халқаро тренинг компанияси “Ўзкимёсаноат” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими иккинчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди ва халқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашиш механизми амалда самара бераётганининг асосий кўрсаткичи бўлган ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати муддатини 1 йилга узайтирилди.

Ўз навбатида ушбу ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг ходимларини коррупсияга қарши талаблар ва ахлоқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ўз зиммасига олган мажбуриятларини виждонан бажариши, қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиши, тенг рақобат тамойилларига амал қилиши ва ҳалоллик, очиқлик ва виждонлиликнинг корпоратив маданиятини шакллантириш бўйича масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.