"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи ҳудудларда кимё саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

// 30 mart 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-ishchi-guruhi-hududlarda-kimyo-sanoatini-r

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков бошчилигидаги ишчи гуруҳи хизмат сафари доирасида Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари билан учрашди.

Сафар давомида ҳудудларда кимё саноатини янада ривожлантириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, соҳа корхоналарининг истиқболли ривожланиш йўналишлари ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, корхоналар фаолияти билан танишиш, ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш ва соҳадаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.