"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган ҳудудларда изчил фаолият олиб бормоқда

// 16 yanvar 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-ishchi-guruhi-biriktirilgan-hududlarda-izc

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи ўзлари бириктирилган ҳудудларда изчил фаолият олиб бормоқда. 

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманларида рўйхатга олиш жараёнларини белгиланган тартиб асосида ташкил этишга кўмаклашилмоқда.   

“Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ҳамда туманлардаги штаб аъзолари томонидан корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этиш ҳамда маълумотларни census.stat.uz расмий платформаси орқали киритиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбир мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий-демографик ҳолатини, меҳнат ресурсларини ҳамда қишлоқ хўжалиги салоҳиятини аниқ ҳисобга олиш, шунингдек, келгусида давлат дастурлари ва стратегик режаларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, тадбир 15-январдан 31-январгача – ўн етти кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш тарзида бўлиб, иккинчи босқич  4-февралдан 28-февралгача маҳалла еттилиги аъзоларининг уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнлари билан якунланади.