"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот ва кибeрхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича энг юқори натижа қайд этган топ 20 давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қаторидан жой олди

// 26 oktabr 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-axborot-kiberxavfsizlik

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги №373-сонли қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК, Давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2022 йил 3-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди. Баҳолаш “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.

Қуйида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати бўйича юқори рейтингли (ТОП 20) ташкилотлар келтирилади: 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки – 99,1 балл

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — 97.9 балл

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси — 97.6 балл

4. “Асака” акциядорлик тижорат банки — 95.5 балл

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси — 95.2 балл

6. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки — 95.1 балл

7. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки" – 94 балл

8. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки- 93.6 балл

9. “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки — 93.1 балл

10. “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки — 92.4 балл

11. Навоий кон-металлургия комбинати -92.3 балл

12. Наманган вилояти хокимлиги — 92.2 балл

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги – 91.6 балл

14. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси — 91.4 балл

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – 90.3 балл

16. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти – 90.3 балл

17. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати – 90.2 балл

18. Фарғона вилояти ҳокимлиги -89.8 балл

19. Ўзкимёсаноат акциядорлик жамияти– 89.7 балл

20. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги -89.2 балл