"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистоннинг Туркия билан савдо-иқтисодий ва инвестисиявий hamkorligi

// 30 yanvar 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzbekistonning-turkiya-bilan-savdo-iqtisodiy-va-investisiyav

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Туркия билан сўнгги 9 йил давомидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини таҳлил қилди.

2017–2025 йиллар давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 1,9 баробарга ошди ва 2025 йил якунларига кўра 3 млрд долларни ташкил этди.

2025 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Туркиянинг улуши умумий товар айирбошлашда 3,7%, экспортда 3,4%, импортда эса 4%ни ташкил этди.

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги 2 137 та корхона фаолият юритмоқда.

9 йилда Туркиядан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг жами ҳажми 9 млрд долларни ташкил этди, шундан 2,6 млрд доллари 2025 йил ҳиссасига тўғри келади.