"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Uzbek Import Fair 2025” – Импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш сари қадам

// 08 oktabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzbek-import-fair-2025-import-urnini-bosish-va-mahalliylasht

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “Uzbek Import Fair 2025” I-халқаро кўргазмаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Кўргазма “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусига бағишланган бўлиб, унда жаҳоннинг турли мамлакатларидан қатор компаниялар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари ҳам ўз ахборот стендлари билан кўргазмада фаол иштирок этмоқда. Улар томонидан кимё саноати маҳсулотлари, парфюмерия, косметика ва шахсий гигиена воситалари намойиш этилмоқда. Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури ҳамда саноат кооперацияси доирасида импортни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва 15,6 млн долларлик импорт қилинаётган кимёвий маҳсулотлар намунаси тақдим этилган.

Кўргазма доирасида ташкил этилаётган панел сессияларда эса саноатнинг кўплаб соҳасида маҳаллий контентни ривожлантириш бўйича самарали ечимлар таҳлил қилинмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати