"Ўзкимёсаноат" АЖ

Устозга эҳтиром — касбга садоқат ифодаси

// 01 Oktabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ustozga-ehtirom-kasbga-sadoqat-ifodasi

1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖда кўп йиллар давомида соҳада фидокорона меҳнат қилиб, ўзининг бой тажрибаси ва билимларини ёш авлодга ўргатиб келган фахрий кимёгарлар ҳолидан хабар олинди.



Ташриф давомида меҳнат фаолияти давомида кўплаб ёш мутахассисларга касб сир-синоатларини ўргатган, уларнинг профессионал шаклланишига муносиб ҳисса қўшган устозлар билан самимий суҳбатлар ўтказилди.



Устозларнинг кўп йиллик меҳнати, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ва ёш мутахассисларни тарбиялашдаги хизматлари алоҳида эътироф этилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Зеро, устознинг меҳнати — авлодлар давомийлиги, тажриба ва билимнинг энг қимматли меросидир.