"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўқув курси битирувчиларига сертификатлар топширилди

// 26 fevral 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uquv-kursi-bitiruvchilariga-sertifikatlar-topshirildi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон стандартлар институтининг Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими томонидан корхонадаги синов лаборатория ҳамда мувофиқликни баҳолаш органлари ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси ниҳоясига етди.

 

"Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳалари мутахассисларининг корхоналарда стандартлаштириш фаолияти" ихтисослиги бўйича ташкил этилган дарсларда жамият мутахассисларининг билим ва кўникмалари оширилди. 

Ушбу ўқув курсида фаол иштирок этган 27 нафар корхонада фаолият юритаётган битирувчиларга  сертификатлар топширилди.

"Навоийазот"АЖ ахборот хизмати