"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тошкент халқаро ярим марафони: “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этишди

// 07 Sentabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/toshkent-halqaro-yarim-marafoni-uzkimyosanoat-azh-hodimlari-

Пойтахтимизда спорцеварлар ва соғлом турмуш тарзи тарафдорларини бир майдонга жамлаган Тошкент халқаро ярим марафони бўлиб ўтди.

Мазкур спорт тадбирида 50 га яқин мамлакатдан келган 2 мингдан ортиқ чет эллик иштирокчи билан бир қаторда юртимиз аҳолиси, турли ташкилот ва корхона ходимлари ҳам фаол қатнашди.



“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари ҳам ушбу оммавий спорт тадбирида иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортга бўлган қизиқишларини намоён этишди.

Марафон доирасида жами 24,5 мингга яқин иштирокчи учун бешта старт ташкил этилди.