"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тармоқ илмий-техник кенгаши навбатдаги лойиҳани муҳокама қилди

// 02 iyul 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/tarmoq-ilmiy-tehnik-kengashi-navbatdagi-loyihani-muhokama-qi

Инновацион, энергия тежамкор, яшил технологиялар асосидаги лойиҳалар бугуннинг зарурати. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлаш соҳасига оид бўлса, унинг аҳамияти янада ортади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Тармоқ илмий-техник кенгаши ўз фаолияти давомида шу каби лойиҳаларнинг истиқболларини муҳокама қилиб, тегишли хулосаларни бериб бормоқда.    

Кенгашнинг Жамият Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими мутасаддилари билан ўтказилган навбатдаги йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларини қадоқлаш учун олий навдаги крафт қоғози ишлаб чиқариш» лойиҳаси бўйича ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослари муҳокама қилинди. 

Олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларининг академик ва олимларидан иборат Кенгаш аъзолари лойиҳанинг долзарблиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати