"Ўзкимёсаноат" АЖ

Сурхондарёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: кимё саноати корхоналари фаолияти ўрганилди

// 07 avgust 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/surhondaryoda-tadbirkorlar-bilan-ochiq-muloqot-kimyo-sanoati

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқоти арафасида “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари томонидан ҳудудларда бизнес вакиллари билан бевосита учрашувлар давом этмоқда. Навбатдаги учрашув Сурхондарё вилоятида ташкил этилиб, унда кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган корхоналар фаолияти ўрганилди ҳамда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Ташриф доирасида Музработ туманида жойлашган “Surxon KSP-Grand” МЧЖнинг қамиш қириндисидан КСП (қурилиш учун ёғоч-стружкали плита) маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, йиллик 150 минг куб метр қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишилди.

Ўрганишлар давомида корхона томонидан Термиз туманида йиллик 30 минг куб метр ҳамда Музработ туманида йиллик 150 минг куб метр қувватли КСП қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Шунингдек, корхона томонидан истиқболда формалин асосидаги бошқа турдаги смолалар, хусусан фенол-формалин смолаларини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Учрашуларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар юзасидан масъуллар томонидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларни амалда ҳал этиш бўйича манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши қайд этилди.

 

:::