Германиянинг Sulzer компанияси полистирол материалларини кимёвий қайта ишлаш учун мўлжалланган EcoStyrene технологиясини ишга туширганини эълон қилди. Компания маълумотига кўра, ушбу технология турли хил ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олган полистирол чиқиндиларини қайта ишлаш имконини беради.
"Анъанавий қайта ишлаш усулларидан фарқли ўлароқ, биз ишлаб чиққан технология оловга чидамли моддалар ва озиқ-овқат қолдиқларини ўз ичига олган полистирол чиқиндиларини ҳам самарали қайта ишлашга имкон беради.
Бу эса аввал қайта ишлаб бўлмайдиган материалларни яна ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш имконини яратади, жумладан, озиқ-овқат билан бевосита алоқа қиладиган соҳаларда ҳам", — дейилади компания хабарида.
Янги технология пиролиз жараёнидан олдин антипиренлар ва бошқа галогенланган бирикмаларни чиқиндидан ажратиб олиш имконини беради.
Шу орқали ифлосланган полистирол юқори сифатли стирол мономерига айлантирилади ва у ҳатто озиқ-овқат билан алоқа қилиши талаб қилинадиган соҳалар учун ҳам мос бўлади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати