2024 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналарига жами 1823 та ёзма, оғзаки ва электрон шаклдаги мурожаатлар келиб тушган. Шундан жисмоний ва юридик шахслардан бевосита келиб тушган мурожаатлар сони 1495 тани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар сони эса 328 тани ташкил этади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппарати бўйича 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 394 та ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар келиб тушган бўлиб, таҳлиллар 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 32,7 фоизга камайганини кўрсатади.
Мурожаатларнинг 75,4 фоизи қаноатлантирилган, 21,8 фоизига тегишли тушунтиришлар берилган, 2,8 фоизи эса ўрганиш жараёнида.
Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми яни 31,5 фоизи Навоий вилояти, 27,4 фоизи Тошкент вилояти,21,8 фоизи Қашқадарё вилояти, 7,8 фоизи Тошкент шаҳрига, қолган 11,5 фоиз мурожаатлар эса бошқа вилоятлар ҳиссасига тўғри келади.
Шу билан бирга, 2024 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти томонидан умумий 41 та сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, уларда 124 та мурожаат кўриб чиқилган. Бу жараёнда 94 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, қолган 30 тасига тушунтириш берилган. Аксарият мурожаатларга жойининг ўзида ечим топилган.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати