"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Навоийазот» АЖ участка бошлиғи Сафаров Суннатилло Суюнович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

// 30 avgust 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/safarov-sunnatillo-suyunovich-dustlik-ordeni-bilan-taqdirlandi

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун, «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси участка бошлиғи Сафаров Суннатилло Суюнович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.