"Ўзкимёсаноат" АЖ

Россия кимё-технология университети ректори билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

// 03 iyul 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/rossiya-kimyo-tehnologiya-universiteti-rektori-bilan-hamkorl

“Ўзкимёсаноат“ акциядорлик жамиятида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети (РКТУ) ректори Сергей Филатов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда кимё саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш ҳамда илмий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.



Хусусан, томонлар филиалнинг кимё саноати таълим-инновасион кластерида иштирокини кенгайтириш, дуал таълим тизимини ривожлантириш, талабалар учун ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.



Шунингдек, кимё саноати эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қўшма илмий-таълим лойиҳаларини амалга ошириш, илмий тадқиқотлар, академик алмашинув дастурлари ҳамда мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.



Учрашув якунида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда кимё саноати учун замонавий таълим муҳитини шакллантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.