"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда “Хон атлас” фестивали ўтказилди

// 17 sentabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/qizilqum-fosforit-kompleksi-mchzhda-hon-atlas-festivali-utka

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда миллий маданиятни тарғиб қилиш, анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш мақсадида “Хон атлас” фестивали ўтказилди.

Фестивалда корхона ишчи-ходимлари атлас ва адрас каби миллий матолардан либослар кийиб келишди. Миллий либосларга ҳамоҳанг иштирокчилар томонидан қадимий лапарлар, миллий ўйинлар, гуруҳлар кесимидаги айтишувлар намойиш этилди. Хотин-қизларнинг фестивалдаги келинсалом ва беллашувларда қизиқиши ва жонбозлигида янада кўпроқ акс этди.   

Айтиш лозимки, миллий либосларимиз миллат ғуруридир. Унда миллийлигимизнинг асрлар оша сақланиб келаётган қадриятлари, турмуш тарзи, эстетик диди мужассамдир.