.jpg)
Полиэтилентерефталат (ПЭТ) нинг иккиламчи ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилдаги 24,8 млн тоннадан 2033-йилга келиб 81,4 млн тоннагача ошиши кутилмоқда. Бу даврда ўртача йиллик ўсиш суръати (CАГР) 13,8% ни ташкил этади. Бу ҳақда консалтинг компанияси Марк&Спарк Солутионс таҳлилий ҳисоботида маълум қилинган.
2023-йилда жаҳонда ПЭТ-бутилкалар чиқиндилари ҳажми 70 млн тоннага етган, 2030-йилга келиб эса бу кўрсаткич 94 млн тоннагача ўсиши мумкин. Бироқ қайта ишлаш даражаси ҳозирча паст — тахминан 30% атрофида.
Таҳлилчилар фикрига кўра, бозор ўсишининг асосий драйвери тартибга солувчи чора-тадбирлар бўлади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган масъулияти (ЭПР) тизимлари аллақачон 60 дан ортиқ мамлакатда жорий этилган. Европа Иттифоқи эса 2029-йилгача пластик бутилкаларнинг 90% ни алоҳида йиғиш мақсадини қўйган.
Қайта ишланган ПЭТнинг энг катта истеъмолчиси ҳанузгача тўқимачилик саноати бўлиб қолмоқда —барча қайта ишланган хом ашёнинг 40% и соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.
Яна 20% озиқ-овқат контейнерлари ва бутилкалар ишлаб чиқаришда қўлланилади, 10% дан эса термоформаланувчи листлар ва ПЭТ-плёнкалар ишлаб чиқаришга тўғри келади. Қолган 15% саноат қадоқлаш материаллари, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларга сарфланади.
Ҳисоботга кўра, ПЭТни қайта ишлаш бўйича энг йирик ҳудудлар Хитой — йилига 4,75 млн тонна, Европа — тахминан 3 млн тонна ва АҚШ — 2 млн тонна ҳисобланади.
Ундан кейин Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Африка келади.