Бугунги глобаллашув даврида терроризм ва диний экстремизм инсоният хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “Ўзкимёсаноат” АЖда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм — давр муаммоси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда ички ишлар органларининг тажрибали мутахассислари томонидан ҳозирги даврда экстремистик оқимларнинг фаолияти, уларнинг жамиятга салбий таъсири, ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга диний экстремизм ва терроризмнинг илдизлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий омиллари, ахборот маконида тарғибот ва мафкуравий таҳдидлар орқали қандай шаклланиши тўғрисида таҳлилий маърузалар тақдим этилди. Мутахассислар фуқароларнинг ҳушёрлиги, маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда диний саводхонликни оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати