"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Навоийазот» АЖга Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан давлат суверенитети даражасидаги BB- (барқарор) халқаро кредит рейтинги тақдим этилди

// 01 noyabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azhga-halqaro-reyting-agentligi-tomonidan-davlat-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 27-октабрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармони ижросини таъминлаш, «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини янги даражага олиб чиқиш, молиявий-иқтисодий фаолиятини барқарорлаштириш, минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали тармоқни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида нуфузли халқаро рейтинг агентликлари билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида «Навоийазот» АЖга давлат суверенитети даражасидаги BB- (барқарор) халқаро кредит рейтинги тақдим этилди.
 
Маълумот ўрнида: Fitch Ratings Inc. — дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири. Жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит баҳолашлари, тадқиқотлари ва маълумотлари билан таъминлашга ихтисослашган.

«Навоийазот» АЖ учун халқаро кредит рейтинги тақдим этилиши бир қатор афзалликларни яратади, хусусан: 

Потенциал инвесторларда корхонанинг молиявий кўрсаткичларига ижобий муносабат ва ишонч ҳосил қилиб, халқаро молиявий инструментлардан самарали фойдаланган ҳолда ташқи ва ички молия бозорларидан ресурсларни жалб қилиш имконияти кенгаяди. Бунда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, халқаро молиявий институтларидан қўшимча таъминотларсиз (давлат кафолати, банк ва хорижий ҳамкорлар кафолати), арзон кредит ресурсларини жалб қилиш ва уларни жалб қилиш механизми енгиллашади;

«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг қимматли қоғозларини (акция, евробонд, депозитар қимматли қоғоз, облигациялар) халқаро биржаларда жойлаштириш ҳамда сотиш имкониятини беради. Бу борада ҳозирги вақтда дунёнинг нуфузли молиявий институтлари бўлган  J.P.Morgan ҳамда Citibank компаниялари билан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

 «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати