"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Навоийазот» АЖда «Ёш китобхон ходим» танлови ғолиблари аниқланди

// 24 iyun 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azhda-yosh-kitobhon-hodim-tanlovi-goliblari-aniql

«Ўзкимёсаноат»АЖ ва тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини авлоддан-авлодга етказиш, буюк аллома, шоир, ёзувчи, мутафаккирларнинг ижодини ўрганиш мақсадида «Ёш китобхон» танловига старт берилганди. 

Танловнинг корхона босқичида 20 нафар йигит-қизлар фаол иштирок этишди.Низомга кўра, белгиланган шартларни бажарган, саволларга аниқ жавоб берган, бадиий асарлар билимдони эканлигини намоён этган, буюк мутафаккир ва адиблар ижодини ўрганган мутахассислар орасидан ғолиблар аниқланди. 

3-ўринни 911-цех ходими Шаҳзод Тошев эгаллади. 2-ўрин 920-цех мутахассиси Райҳон Жўрақуловага насиб этди. 46-цех вакили Дилноза Абдуллаева эса фахрли 1-ўринга муносиблигини кўрсатди. 3 та ўрин соҳиблари ҳам республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзкимёсаноат»АЖ ва тармоқ корхоналари ходимлари иштирокидаги «Ёш китобхон» танловининг республика босқичи ғолиблари умумий соврин жамғармаси 45 миллион сўм бўлган пул ютуқларига эга бўлишади.

«НАВОИЙАЗОТ» АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ