"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Навоийазот" АЖ бошқаруви раиси транспорт ходимлари мурожаатларини ўрганди

// 14 sentabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azh-boshqaruvi-raisi-transport-hodimlari-murozhaatlarini-urgandi

“Навоийазот” АЖ бошқарув раиси бугун авто ва темир йўл транспорти цехлари ходимлари билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганди.

Учрашувда ходимлар томонидан 20га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг асосий қисми меҳнат шароитларини яхшилаш, санитария-гигиена хоналари таъмири, ичимлик суви қувурларини алмаштириш, олийгоҳларда таҳсил олаётган ходимларнинг шартнома тўловларини тўлашда моддий кўмаклашиш каби масалалар бўлиб,  уларнинг ечими борасида бош мутахассисларга вазифалар юкланиб, амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.