"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Мустақиллик кубоги": аёллар орасида волейбол бўйича энг кучлилар сараланди

// 18 avgust 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mustaqillik-kubogi-ayollar-orasida-voleybol-buyicha-eng-kuch

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган "Мустақиллик кубоги" спорт мусобақалари доирасида "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги корхоналар ходимлари ўртасидаги волейбол баҳслари юқори кайфият ва кучли рақобат руҳида ўтди.



Аёллар жамоалари иштирокидаги беллашувларда иштирокчилар нафақат спорт маҳорати, балки жамоавий ҳамжиҳатлик, матонат ва ғолибликка бўлган интилишларини ҳам намоён этдилар.

Қизғин кечган баҳслар якунига кўра, совриндорлар қуйидагича аниқланди:

1-ўрин — ”Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ
2-ўрин — ”Навоийазот” АЖ
3-ўрин — ”Аммофос-Максам” АЖ

"Мустақиллик кубоги" мусобақалари ходимлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш билан бирга, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва корхоналар ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.



Барча ғолиб ва совриндор жамоаларни самимий муборакбод этамиз!