"Ўзкимёсаноат" АЖ

Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа

// 07 avgust 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mustaqillik-bayramiga-munosib-tuhfa

Корхонага қарашли санаторий-профилакторийдаги бунёдкорлик ишлари якунланиш арафасида. Бу ерда ходимларнинг саломатлигини тиклаш, уларнинг муносиб шароитда дам олиши, реабилитация жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида барча имкониятлар яратилмоқда. Шинам хоналар, тиббий муолажалар, мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароит, спорт иншоотлари, обод, кўкаламзорлаштирилган маскан меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.



Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлиги муҳофазаси ва ҳаёти сифатига ижобий таъсир этади. Ушбу лойиҳа корхонада инсон қадрини улуғлаш, ходимлар фаровонлигини таъминлаш ҳамда меҳнат жамоаси учун муносиб ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга қаратилган эзгу ишларнинг узвий давомидир. Замонавий санаторий-профилакторий минглаб мутахассислар, меҳнат фахрийлари, фуқароларнинг жисмоний, руҳий ҳолати мувозанатини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.



Мазкур маскан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилади. Бу эса ушбу қутлуғ санага муносиб туҳфа бўлиб, корхонада амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг амалий ифодасига айланади.