"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Менинг Конституциям ва давлат тилим» мавзусида оммавий диктант ўтказилди

// 05 dekabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mening-konstituciyam-va-davlat-tilim-mavzusida-ommaviy-dikta

Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами «Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 17-октабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» фармойиши билан тасдиқланган дастур асосида  «Ўзкимёсаноат» АЖ  ва унинг тармоқ корхонларида ташкилий-амалий, маънавий-маданий, маърифий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда. 

Хусусан, «Ўзкимёсаноат» АЖ ходимлари учун Жамият Юридик бошқармаси томонидан Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ислоҳотларга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани ва унинг қоидаларини ҳаётимизда акс эттириш бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан «Менинг Конституциям ва давлат тилим» мавзусида оммавий диктант ўтказилди.

Тадбир сўнгида Конституциямизнинг жамият фаровонлиги учун хизмат қилиши, инсон ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ходимларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати