"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Мен донорман" хайрия акцияси ўтказилди

// 16 fevral 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/men-donorman-hayriya-akciyasi-utkazildi

Яхшилик чегара билмайди. Беморнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш эса савобли иш. Ана шундай хайрли ташаббусда “Навоийазот”АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этишади. Қон ва унинг таркибий қисмларига ҳамиша эҳтиёж мавжуд. Кутилмаган фавқулодда ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабр кўрган ёки оғир хасталикдан азият чекаётган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтаришда қон донорларининг саховати сув ва ҳаводек зарур.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” акцияси Навоий шаҳридаги саховатпеша кишилар сингари кимёгарларни ҳам бир манзилда жамлади. 

Ўз хоҳиши билан ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида қон топширган ҳамюртларимизга мутахассислар томонидан донорликнинг инсон саломатлиги учун фойдали бўлган жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Бундай хайрли ишдан қалблар ҳотиржам бўлади. Зеро, яхшилик натижаси соғлом ҳаётга қайтган кишилар миннатдорлигида намоён бўлади.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ