"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолияти ва амалга оширилган инвестиция лойиҳалар таҳлили юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

// 27 sentabr 2021 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/markaz16-anjumani

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йил давомида ишлаб чиқарилган кимё маҳсулотлари, ҳажми ва уларнинг турлари ҳамда амалга оширилган инвестиция лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

2021 йил январь-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари томонидан амалдаги нархларда 4511,4 млрд. сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки давр прогнозига нисбатан 100,3 фоиз, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати 111,2 фоизни ташкил қилди. Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳажми 33,6 млрд. сўмни ташкил қилди.

2021 йил январь-июнь ойларида соф ҳолда 673,02 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилди, жумладан:

2020 йилнинг мос даврига нисбатан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 106,6 фоизни ташкил қилди, жумладан:

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида умумий қиймати 91,6 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди (ҳисобот даврига белгиланган режа 113,2 %га бажарилди, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 116,4%ни ташкил этди), шу жумладан минерал ўғитлари бўйича – 62,8 млн. долларлик (прогнозга нисбатан – 105,4%) ва бошқа турдаги кимё маҳсулотлари бўйича – 28,8 млн. долларлик (прогнозга нисбатан – 134,7%) маҳсулотлар экспортга чиқарилди. Асосий экспорт ҳажми Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Россия ва Туркия йўналишлари бўйича (70,3%) амалга оширилган. Шу билан бирга, калий маҳсулоти экспортининг асосий қисми Украина, Латвия, Эрон, Малайзия ва Хитой давлатларига (77,5%), кальцинацияланган сода маҳсулотининг экспорти эса Қозоғистон давлатига (74,7%) тўғри келди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2021 йил 3 майдаги “Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ва ҳудудларда импорт ўрнини босувчи ҳамда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқ ичида ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш Дастурининг бажарилиши тўғрисида”ги 54-сон баёнига асосан “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида 2021 йилда 1 480,5 млрд. сўмлик 26 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ жорий йилнинг январь-июнь ойларида 671,6 млрд. сўмлик 25 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди, амалда 25 турдаги 833,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 124,2 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мобайнида 67,8 млн. доллар (режага нисбатан 103,2%) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди, шу жумладан 6,9 млн. доллар корхоналарнинг ўз маблағлари, 2,5 млн. доллар тижорат банклари кредитлари ва 58,4 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига.

Ҳисобот даврида умумий қиймати 22,1 млн. долларга тенг 3 та лойиҳа ишга туширилиб (Карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) асосида бурғулаш, қурилиш, озиқ-овқат ва тиббиёт учун реагентлар ишлаб чиқариш – II-босқич, “Тошкент кислород заводи” УК негизида тиббиёт кислороди ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва “Навоийазот” АЖда карбамидформальдегид концентрати (КФК-85) ишлаб чиқаришни ташкил этиш), умумий қиймати 13,1 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳасининг (“Лауретсульфат натрий (SLES) ҳамда чизиқли алкилбензолсульфат кислотаси (LABSA) ва кир ювиш кукунлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”) механик монтаж ишлари тўлиқ якунланди.

2021 йил январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини 92,1 млрд. сўмга камайтириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 116,0 млрд. сўмга (125,9%) камайиши кутилмоқда.

Харажатларни камайтириш 5 йўналиш бўйича амалга оширилди, жумладан:

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ҳам тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида айрим ишлар амалга оширилди. Соҳа корхоналари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга 688,7 млрд. сўм, шу жумладан бюджетга тўловлар учун 617,2 млрд. сўм ва бюджетдан ташқари фондларга 71,5 млрд. сўм тўланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати